Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали якунлари тақдимоти ўтказилди

«Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали якунлари тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан 3 октябргача «Ипак йўли дурдонаси» ХIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилган эди.

Ёшлар ижод саройида ташкил этилган Халқаро медиа-холда «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали якунлари тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ҳамда Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Япония фавқулотда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма, Кинематография агентлигининг бош директори Фирдавс Абдухолиқовлар спикерлар сифатида иштирок этишди.

Япония фавқулотда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма ўзбек-япон киносаноатидаги ҳамкорликни алоҳида таъкидлаб, келажакда айни соҳада ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлишига ишонч билдирди.

Кинофестивалда қарийб 50 мамлакатидан 300 дан ортиқ санъат усталари, жумладан, Никита Михалков, Тимур Бекмамбетов, Павел Прилучний, Люк Бессон, Митхун Чакраборти, Стивен Сигал ва бошқа таниқли кино усталари таклиф этилган эди.

Маълумот учун, бу йил ХIII марта ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ипак йўли дурдонаси» номи билан қайта тикланди ва Кинематография агентлиги томонидан жорий йилдан бошлаб ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади.

Тақдимот сўнгида Кинематография агентлиги ҳамда Япониянинг «Loaded films LTD» компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган «Дунёнинг бир чеккаси» бадиий филъмининг махсус премъераси ҳам ўтказилди. Фильмда ўзбек киноактёрлари Адиз Ражабов, Мирза Азизов, Муяссар Бердиқулова, Анвар Картаев, Зулфия Райимқулова ҳамда япон киноактёрлари: Ацуко Маэда, Шота Сомэтани, Рио Касэ, Токио Эмотолар роль ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг