Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жонни Деппга янги «Кариб денгизи қароқчилари»да роль берилмади

Жонни Деппга янги «Кариб денгизи қароқчилари»да роль берилмади

Фото: «Фактрум»

«Кариб денгизи қароқчилари» фильмининг янги қисмида бош қаҳрамонлардан бири — капитан Жек Читтак (Жонни Депп)ни кўрмаймиз. Бу ҳақда сценарийнавис Стюарт Битти «Daily Mail»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, «Disney» компанияси бешинчи фильм — «Ўликлар эртак сўзламайди»дан касса тушумлари анча паст бўлгани боис жиддий ўзгаришларга ҳозирлик кўряпти. Қолаверса, Деппнинг ёши ҳам фильмдаги ролига мос келмай қолди, актёр июнь ойида 55 ёшга кирди.

Қўшимча қилинишича, янги фильмни ёзишда «Дэдпул» фильми сценарийнавислари ҳам қатнашяпти.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг