Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Концерт ва томошалар чипталарини «қора бозор»да сотиш тақиқланмоқда

Концерт ва томошалар чипталарини «қора бозор»да сотиш тақиқланмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, икки ой муддатда қуйдагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланади:

— маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини (кейинги ўринларда – ЧОЯЭТ) жорий этиш ва унинг ишлаш тартибини белгилаш;

— ЧОЯЭТга уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланиш;

— электрон чипталарни чипта аппаратлари ва автоном босма ускуналардан фойдаланиб, электрон чипталарни, шу жумладан чипта тарқатувчи юридик шахслар томонидан воситачилик шартномалари асосида эркин муомалага чиқариш ва реализация қилиш учун ҳуқуқий асослар яратиш;

— электрон чипталар реквизитларига, шунингдек, маданият ва санъат муассасаларининг электрон чипталарни муомалага чиқариш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш учун фойдаланадиган моддий-техник базасига энг кам талабларни жорий этиш;

— ЧОЯЭТ доирасида чипталарни реализация қилиш бўйича операцияларни ҳимоя қилишга, чипталарни кейинчалик баландроқ нархда қайта сотиш учун ёппасига сотиб олинишига йўл қўймасликка доир чораларга энг кам талабларни жорий этиш;

— ЧОЯЭТ доирасида чипталарни сотишдан тушган тушумдан ЧОЯЭТни сақлаш, шунингдек, Реновация дастурида ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага юбориладиган йиғим жорий этиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг