Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур модельер Юбер де Живанши вафот этди

Машҳур модельер Юбер де Живанши вафот этди

Юбер де Живанши.

Фото: «Interfax.ru»

Франциянинг «Givenchy» модалар уйи асосчиси Юбер де Живанши 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бир қатор француз оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди.

Де Живанши 1927 йилда таваллуд топган. Париждаги нафис санъат мактабида таҳсил олган Живанши кейинроқ ўзининг номи билан аталадиган «Givenchy» модалар уйига асос солади.

Шунингдек, Живанши анъанавий мода уйларидан фарқли ўлароқ, тайёр кийимлар ишлаб чиқарган илк модельерлардан бири ҳисобланади.

Француз матбуотида марҳумнинг қариндошларига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра у 10 март куни уйқуда вафот этган. Дафн маросими жуда тор доирада ўтказилиши белгиланган.

Яқинларининг баёнотида айтилишича, де Живанши гул ва гулчамбарлар ўрнига ЮНИСEФга хайр-эҳсон қилишни афзал кўрган бўлар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг