Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда болаларнинг энг яхши қаҳрамонлари аниқланди

Ўзбекистонда болаларнинг энг яхши қаҳрамонлари аниқланди

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Кеча, 4 март куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган «Энг яхши болалар қаҳрамони/қаҳрамонлар гуруҳи» кўрик-танлови якунланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур танлов мактабгача таълим материалларини ўргатувлар учун энг яхши болалар қаҳрамонини яратиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унга 270 нафар ижодкордан 1000 дан зиёд иш келиб тушди.

Асарларнинг 17 таси кўрик-танловнинг якуний – финал босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Финалчиларнинг 10 нафари онлайн овоз бериш йўли билан сараланган бўлса, қолган 7 нафари ташкилотчилар томонидан танлаб олинди.

Финал босқичида иштирокчиларнинг ишларини Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутахассислари, таниқли санъаткорлар, дизайнерлар ҳамда блогерлар баҳолаб боришди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

Ҳакамлар ҳайъати баҳоларига асосан, биринчи ўрин 172 балл тўплаган Тоҳир Исломовга насиб этди. Унинг «Буюк болакайлар» персонажи энг яхши иш деб топилди ва муаллиф ташкилотчилар томонидан 10 миллион сўм пул мукофотига эга бўлди.

«Буюк болакайлар» персонажи

Иккинчи ўринни эса Хуршид Турсунбоев эгаллади. У яратган «Турсунбой ва Қўчқорвой» персонажи ҳакамлар томонидан 152 баллга лойиқ кўрилди. Муаллифга ташкилотчилар томонидан 6 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

«Турсунбой ва Қўчқорвой» персонажи

«Менинг персонажим – Турсунбой реал ҳаётдан олинган. У ширинликларни жуда яхши кўради, тишларининг тўкилиб тушгани ҳам шундан. Унинг энг яқин дўсти – Қўчқорвой. Лекин Қўчқорвой дўстининг қучоқлаши, у билан ўйнашини кўпам ёқтирмайди, унга ўт ва ем бўлса бўлди. Танловда ишим иккинчи ўринга муносиб кўрилганидан жуда хурсандман. Ўйлайманки, ушбу персонаж болалар учун жуда қизиқарли бўлади», – дейди Хуршид.

Учинчи ўрин Лейла Мўминовага насиб этди. Унинг «Анора» персонажи 145 балл тўплаб, 4 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

«Анора» персонажи

Қайд этиш керакки, томошабинлар эътирофи совринига овоз бериш мактабгача таълим муассасаларида давом этмоқда. Натижалар тез кунларда Мактабгача таълим вазирлигининг сайтида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг