Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парижда Абу Райҳон Беруний ҳаётига бағишланган кўргазма очилди

Парижда Абу Райҳон Беруний ҳаётига бағишланган кўргазма очилди

ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида «Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар» кўргазмаси очилди.

Кўргазмада ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

«Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.

Ўйлайманки, ушбу лойиҳа Европа жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотиб, буюк алломаларимиз мероси билан фахрланадиган ўзбек замини ҳақидаги тасаввурларини янада бойитади. 

Шу ўринда Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини мамнуният билан маълум қиламан! Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади», дейди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг