Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шов-шувга сабаб бўлган 45-уй маданий мерос сифатида тан олинди — энди уни бузиш жиноий жавобгарликдир

Шов-шувга сабаб бўлган 45-уй маданий мерос сифатида тан олинди — энди уни бузиш жиноий жавобгарликдир

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Интернет нашрларда кўплаб бахс ва мунозараларга сабаб бўлган, Тошкент шаҳар, Миробод тумани Амир Темур кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган турар жой биноси «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Моддий маданий мерос объектларини давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 400-сонли буйруғига асосан моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига маҳаллий аҳамиятдаги архитектура ёдгорлиги сифатида киритилди.

Буйруққа кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири томонидан маданий мерос департаменти, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари давлат ҳисобини юритиш бўлимига белгиланган тартибда олимлар, экспертлар ва малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, мазкур манзилдаги объект ҳақидаги маълумотлар, айниқса, унинг тарихий-маданий қиймати ҳақида қўшимча маълумотлар тўплаш, чуқур текшириш, илмий ўрганиш ва бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширишни изчил давом эттиришига кўрсатма берилган.

Маданият вазирининг буйруғи билан моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган объект «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун билан муҳофаза этилади. Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси томонидан 2019 йил 13 февралдаги 01-01/137-сонли, Тошкент шаҳар, Миробод тумани Амир Темур кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган турар жой биноси тарихий-маданий қийматга эга деб топилиб маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилса, мазкур объектни қасддан бузиш жиноий жавобгарлик келтириб чиқариши ҳамда унинг атрофидаги шаҳарсозлик қурилиш ишлари чекланиши юзасидан хат тақдим этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг