Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тахтлар ўйини» сериалининг давоми тасвирга олинди

«Тахтлар ўйини» сериалининг давоми тасвирга олинди

Фото:«American Grit»

«Тахтлар ўйини» сериалининг 2019 йилда намойиш этишга мўлжалланган уруш саҳналари Ирландияда тасвирга олинди. Тасвирга олиш жараёни 55 кеча давом этди. Бу ҳақда «Sabah» сайти хабар бермоқда.

«Game of Thrones» («Тахтлар ўйини») сериали телевидение тарихидаги энг узун уруш саҳнасини қамраб олган. Айни пайтда давом этаётган бу сериалга нафақат Англия, айни пайтда бутун дунёда қизиқиш катта.

Мутахассислар бу сериалга жуда катта маблағ сарфланаётганини айтишаяпти. Сериалнинг олти қисмдан иборат якуний босқичи 2019 йилда намойиш этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг