Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий кино кунлари бўлиб ўтади

Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий кино кунлари бўлиб ўтади

29 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтадиган «Ипак йўли дурдонаси» ХV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида пойтахтнинг 10га яқин кинотеатрларида хорижий фильмлар намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент халқаро кинофестивали матбуот хизмати хабар қилди.

Parus Cinema, Riviera Cinema, Next Cinema, Compass Cinema, Aziya Cinema каби кинотеатрларда намойиши белгиланган 50дан ортиқ хорижий фильмлар ўзбек ва инглиз тилларидаги субтитрлар билан кўрсатилади.

Кириш бепул, жойлар сони чекланган!

Фильмлар рўйхати ва намойиш вақти билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. Хусусан, улар орасида «Саргардон замин 2» (Хитой), «Инглиз тили дарси» (Жанубий Корея), «Менинг жиним» (Қозоғистон), «Фиръавн, йиртқич ва малика» (Франция), «Садоқатли Ҳасан» (Туркия), «Ғолиблар» (Буюк Британия), «Скарлетт» (Италия), «Опа-сингиллар» (Латвия) каби машҳур кинокартиналар намойиш этилади.

Маълумот учун, кинофестиваль доирасида Европа иттифоқи давлатлари фильм фестивали, шу билан бирга, Туркий давлатлар ва МДҲ давлатлари кинофоруми ҳам бўлиб ўтади. Бундан ташқари, кинофестивал дастуридан «Ўзбек дубляжи 85 ёшда», «Кино 5 кунда» танлови, ўзбек киносининг 115 йиллигига бағишланган миллий тадбирлар, Италия фильмларида кийилган кастюмлар кўргазмаси, кинотеатрларда хориж кино кунлари, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, таниқли киноижодкорлар билан ижодий учрашувлар, ретроспектив кинонамойишлар ўрин олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг