Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда Амир Темур ҳақидаги фильм суратга олинмоқда

Туркияда Амир Темур ҳақидаги фильм суратга олинмоқда

«Улуғ Амир ва Донна Мария» фильми Туркия киностудияси билан ҳамкорликда суратга олинмоқда.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинаётган Ёлқин Тўйчиевнинг мураккаб постановкали бадиий-тарихий фильмини суратга олиш ишлари давом этмоқда.

Мазкур фильмда етук саркарда Амир Темурнинг испан маликаси Донна Марияни Турк султони Боязит Йилдирим зулмидан озод қилиши, бунинг рамзий маъноси сифатида бутун Испания озодлиги акс этган.

Фильм сценарий муаллифи Хайриддин Султон, постановкачи режиссёр Ёлқин Тўйчиев, оператор Рустам Муратов, деб хабар бермоқда Кинематография агентлиги ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг