Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Анонс. Уларга фонограмма ва оммабоп аранжировкалар ёт...

Анонс. Уларга фонограмма ва оммабоп аранжировкалар ёт...

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Сўз, қалб ва мусиқа уйғунлиги, ноёб бахшичилик санъати... Бахшиларга фонограмма ва оммабоп аранжировкалар ёт, уларнинг маҳорат сирлари авлоддан авлодга, оғиздан оғизга ўтиб келади.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм бахшиларнинг бетакрор анъаналарига бағишланган. Фильм ушбу қадимги санъат янги ҳаёт бошлаётгани, давлатимиз раҳбарининг бебаҳо меросни асраб-авайлаш, миллий санъат тарихини ўрганиш ва оммалаштириш, уни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш борасидаги ташаббусларидан сўзлайди.

Термизда бўлиб ўтган биринчи халқаро фестиваль, бахшилар мактаби очилиши ва яна кўплаб ташаббуслар. Улар бахшилар ижодига янги нафас олиб кирди, бутун дунё халқ достончилиги жозибаси ва сеҳридан баҳраманд бўлди. Зеро, достон — юрак садоси.

«Юрак садоси» – бахшичилик санъати ҳақидаги ҳужжатли фильмни «O'zbekiston 24» телеканали ҳамда Президент Матбуот хизматининг «Facebook» ва «YouTube»даги расмий саҳифаларида томоша қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг