Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

XX асрнинг энг яхши эстрада қўшиқчиси вафот этди

XX асрнинг энг яхши эстрада қўшиқчиси вафот этди

Фото: «Flickr»

Француз афсонавий қўшиқчиси Шарль Азнавур вафот этди. Бу ҳақда «France-Presse» агентлиги хабар берди.

Шарль Азнавур 94 ёшда эди.

Шансон қўшиқлари устаси Шарль Азнавур (Шахнур Вахинак Азнавурян)нинг келиб чиқиш арман миллатига мансуб бўлиб, 1924 йилнинг 22 май куни Парижда таваллуд топган.

Азнавур 1936 йили кинода дебют қилди. Хонандалик фаолиятини француз бастакори Пьер Рош билан ҳамкорликдан бошлаган. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Азнавур, Рош ва Эдит Пиафнинг Франция ва АҚШга уюштирган гастроллари уларнинг номини дунёга танитди.

Азнавур фаолияти давомида 1300 та атрофида қўшиқ яратган, 60 та фильмда суратга тушган, унинг 200 миллионтадан ортиқ дисклари сотилган.

«CNN» ва «Time» 1998 йили ўтказган сўровномага кўра,  Шарль Азнавур XX асрнинг энг яхши эстрада қўшиқчиси дея тан олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг