Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Замин» Малайзияда учта номинация ғолиби бўлди

«Замин» Малайзияда учта номинация ғолиби бўлди

Фото: «Facebook.com»

 

Малайзиянинг Сабаҳ шаҳридаги Халқаро ёшлар миллий ашула ва рақс фестивалида ўзбекистонликлар қатнашаётганини хабар қилгандик.

Бизга маълум қилишларича, «Баркамол авлод» республика болалар бадиий ижодиёт маркази қошидаги «Замин» болалар театр студияси учта номинацияни қўлга киритган: «Энг яхши ёш раққоса», «Энг яхши ёш раққос» ҳамда «Энг яхши гуруҳ».

Фестивалда Малайзия, Индонезия, Филиппин, Шри-Ланка, Россия ва Ўзбекистондан 30 дан зиёд ашула ва рақс гуруҳлари иштирок этган.

Ўзбекистон вакиллари — Комил Ҳасанов ва Зебохон Темирова ҳакамлар ҳайъатидан жой олишди.

Фестивал доирасида хоразмча, бухороча, сурхонча, фарғонача ва бошқа миллий рақсларимиздан ташқари, малайзияча рақснинг ҳам ижро этилиши мезбонларни тўлқинлантириб юборган.

Мамлакатимиз ёш санъаткорлари билан Сабаҳ ороли қиролининг шахсан ўзи суҳбат қурган. Айтишларича, қиролни миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳамда рақсларимиз жуда қизиқтириб қўйган ва у юртимизга келишни ният қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг