Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2022 йилда божхоначилар қарийб 750 кило «наркотик»ни ушлаб қолишган

2022 йилда божхоначилар қарийб 750 кило «наркотик»ни ушлаб қолишган

Республика божхоначилари томонидан 2022 йилда 749 кг оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинган. Бу эса 2021 йилга нисбатан 42 фоизга кўпроқ деганидир.

Божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б. Ҳусан Тангриев, шунингдек, 316 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар, 5,3 минг дона психотроп моддалар қонунбузарлардан олиб қўйилганини маълум қилди.

Бундан ташқари қиймати 14,6 млрд сўмлик 38 кг. дан зиёд тилла ва бошқа заргарлик буюмлари ҳам аниқланди. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 5 фоизга кўп.

Шунингдек, божхона чегаралари орқали 2021 йилга нисбатан 6,7 баробарга кўп миқдорда, яъни 4,5 млн долларга тенг нақд хорижий валюталар ушлаб қолинди.

Божхона органларининг тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор чора-тадбирлари натижасида 2022 йилда қиймати 19,8 млрд сўмлик 1 млн. 620 минг қути тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.

Маданий ва тарихий бойликларини асраб қолиш доирасида ўтказилган чора-тадбирлар натижасида ўтган йилда 1 565 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинган (2021 йилга нисбатан 15 фоизга ошган).

Маълумот учун, 2022 йилда аниқланган жами 17 мингдан ортиқ божхона қонунбузилиши ҳолатларида 844 млрд сўмлик товарларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг