Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Апрель ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 230 млн долларга қисқарди

Апрель ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 230 млн долларга қисқарди

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари 1 май ҳолатига кўра 35,2 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Spot Марказий банк сайти маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Захира активлари ҳажми апрель ойи бошига нисбатан 230 миллион долларга камаган.

Қайд этилишича, ой давомида регуляторда нақд хорижий валюта ва олтин ҳажми камайган.

Жумладан, валюта активлари 181,4 миллион долларга камайиб, 9,93 миллиард долларни ташкил этди. Улар ҳажми Марказий банк статистик маълумотларни эълон қила бошлаган сўнгги беш йил ичида иккинчи марта шундай паст даражага етган. Охирги марта уларнинг ҳажми ўтган йилнинг ноябрь ойида 10 миллиард доллардан пастга тушган эди.

«Ўзбекистон олтин захираси эса пул билан ифодаланганда 24,2 миллиард долларни ташкил этади, бу ўтган ойга нисбатан 50 миллион долларга кам, аммо барибир энг юқори қийматга яқин», – деб ёзмоқда нашр.

Захирадаги олтиннинг тоннажи ҳам бироз пасайиб, 12,2 миллион троя унциясини (379,46 тонна) ташкил этди. Апрель ойи давомида жаҳон биржаларида қимматбаҳо металлнинг нархи бир унция учун 2000 доллар атрофида ўзгариб турди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг