Бўзатов ва Қўнғирот туманларини боғлайдиган понтон кўприк қурилади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Бўзатов туманида республика идора-ташкилотлари, туман фаоллари иштирокида мажлис ўтказди.
Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги берилган топшириқлар бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси масалалари кўриб чиқилди.
Мажлисда таъкидланишича, туманни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича махсус дастур асосида бир қатор вазифалар белгилаб берилган бўлиб, муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳурматли Президентимиз томонидан барча имкониятлар яратиб берилган, молиявий манбалар ҳам ҳал қилиб берилган. Лекин, айрим жойларда мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинмаяпти.
Шунингдек, Бўзатов тумани ва шимолий туманларни бевосита Қўнғирот тумани билан боғловчи понтон кўприк қуриш масаласини ўрганиб чиқиш, туман ҳудудида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тез фурсатда ишга тушириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter