Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода мактаб директори судланди

Бухорода мактаб директори судланди

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори икки нафар ўқитувчига Давлат аттестация имтиҳонидан ўтказиб беришни ваъда қилиб, жами 27 миллион сўмга яқин миқдорда пора ундирган ва уларни ўз эҳтиёжларига сарфлаган. Суд ҳукми билан мактаб директори 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» га Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди судьяси маълум қилди.

Қайд этилишича, мактаб директори С.И. Ғиждувон туманидаги 61-сонли Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўқитувчи лавозимида ишлаб келаётган фуқаро Н.Ў.дан ҳамда  5-сонли Ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси С.А.дан уларни давлат аттестация имтиҳонидан ўтказиб бериш ваъдаси билан салкам 27 миллион сўм миқдоридаги пулларни пора сифатида олиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборган.

С.Д. ўз хизмат лавозимидан фойдаланишни давом эттирган ҳолда унинг қабулига келган фуқаро Ф.Т.ни хусусий институтдан Бухоро Давлат университетига кўчиришни ваъда бериб, эвазига 2.000 АҚШ доллари талаб қилган. Ф.Т. эса бунча миқдорда иқтисодий шароити йўқлигини, «хизмати» эвазига унга 1500 АҚШ доллари бера олишини мумкинлигини билдирган. Нафси ҳакалак отган мактаб директори бунга рози бўлган. У фуқаро Ф.Т. дан келишилган пулларни олаётган пайтида Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган.

Аввалига айбига иқрор бўлмаган мактаб директори ҳатти-ҳаракатлари очиқлангач, тан олган ва ўз қилмишидан пушаймонлигини билдирган.

«Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в,б” бандлари жазоланган мактаб директорига нисбатан  суд ҳукми ўқилди. У суд ҳукмига кўра, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш шарти билан 2 йилу 6 муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳамда Жиноят кодексининг 45-моддасига (Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) асосан, 2 йил муддатга мансабдорлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди»,-деди судья.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг