Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чироқчида «Тез ёрдам» ҳайдовчиси калтакланди

Чироқчида «Тез ёрдам» ҳайдовчиси калтакланди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида беморнинг ўғли эканлиги айтилаётган шахс «Тез ёрдам» ҳайдовчиси билан жанжаллашиб, унинг юз қисмига жароҳат етказган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотга кўра, туман «Тез тиббий ёрдам» бўлимига мазкур ҳолат билан боғлиқ чақириқ шу йилнинг 12 декабр куни соат 17:10 да «Қаҳрамон» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи, 1962 йилда туғилган аёл томонидан қон босимининг кўтарилиши шикояти билан келиб тушган. «Тез тиббий ёрдам» бригадаси 8 километрлик масофага соат 17:24 да етиб борган.

Мазкур хонадонда келиб чиққан жанжалли вазиятга қарамай, тиббий бригада аъзоси бўлган ҳамшира ўз бурчини бажариб, аввал беморга, сўнг ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатган. Автомашинани чақириқдан ортига қайтариш учун эса бошқа ҳайдовчи чақиртиришга тўғри келган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига хабар берилган.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида ҳайдовчи ва фуқаро ўртасидаги низога нима сабаб бўлганлигига аниқлик киритилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг