Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл контрабанда дорилари билан қўлга олинди

Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл контрабанда дорилари билан қўлга олинди

Кеча, 4 август куни Нью-Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида назоратчилар дори воситаларини ноқонуний олиб ўтишга уринган ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олди.

Ўзбекистон фуқароси бўлган Э.А. Air Astana рейси орқали Олмаотага учаётган бўлган.

Хабарда айтилишича, унинг юклари текширилаётган пайтда учта қутида катта миқдордаги дори воситалари топилган.

Расмийларнинг таъкидлашича, унинг буюмлари орасидан топилган дори воситалари 7,5 миллион рупий (тахминан 91,1 минг АҚШ доллари)га баҳоланган.

Аёлда дори-воситаларини олиб юриш учун тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган. Айни пайтда дори-дармонлар мусодара қилинган.

Ҳозирда маҳаллий божхона органи суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг