Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳуқуқшунослар кредит-модуль тизими асосида малакасини оширишлари мумкин бўлади

Ҳуқуқшунослар кредит-модуль тизими асосида малакасини оширишлари мумкин бўлади

Адлия вазирлигида «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик кадрларнинг кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартиби тўғрисида»ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида юридик хизмат, адвокатура ва нотариат соҳалари бўйича юридик кадрларнинг (тингловчи) кредит-модуль тизими асосида малакасини ошириш тартибини белгилайди.

Тингловчилар малака ошириш курсларида Институт билан шартномага мувофиқ тўлов асосида ўқитилади.

Институтда кредит-модуль тизимида 1 кредит миқдори 2 академик соатга тенг. Тингловчи малака ошириш курсининг 1 йили давомида 12 кредит (24 академик соат)га тенг бўлган ўқув юкламасини ўзлаштириши лозим.

Малака ошириш курслари тингловчидан 3 йилда 36 кредит (72 академик соат) ҳажмдаги ўқув дастурини ўзлаштиришни талаб қилади.

Модуль бўйича тингловчининг ўзлаштириш даражаси 56 фоиз ва ундан юқори баҳоланган тақдирда ушбу модуль ўзлаштирилган ҳисобланади.

Малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг