Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кичик бизнесни ривожлантиришда Япония тажрибаси ўрганилади

Кичик бизнесни ривожлантиришда Япония тажрибаси ўрганилади

Жорий йилнинг 22 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Бизнесни ривожлантириш банки” ва Япониянинг Ямагата университети ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳамда кутилаётган натижалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ Бошқаруви аъзолари, “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” АЖ масъул ходимлари, Ямагата университети делегацияси аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил  14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини самарали амалга ошириш ва уни доимий равишда такомиллаштириб бориш бўйича асосий таянч банк сифатида белгиланган.

Дастурга асосан ташаббускорларнинг бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишидаги қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курслари банк қошидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан ҳудудларда ташкил этилган 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да олиб борилмоқда.

Япониянинг нуфузли университети билан ҳамкорликда ўтказиладиган ўқув курсларида тадбиркорлар бизнес кўникмаларини ривожлантириш, бизнес-режани ишлаб чиқиш, лойиҳаларни молиялаштириш манбаларини топиш каби йўналишларда ўқитилади.

Шунингдек, япониялик мутахассислар кўмагида маҳаллий кадрлар орасидан менторлар тайёрланади. Келгусида “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” томонидан тадбиркорларни ўқитиш ишлари менторлар ёрдамида ташкил этилиши режаланмоқда.


Матбуот анжуманида мазкур муҳим вазифа ижроси ва бу борада талаб этиладиган кўникмалар хусусида маълумот бериб ўтилди. Бир қанча ҳудудларда бўлиб, тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилган япониялик мутахассислар кичик ва ўрта бизнес эгаларидаги асосий учрайдиган камчиликлар хусусида ҳам сўзлади.

Энг асосийси, бошланадиган асосий машғулотлар янада самарали бўлишига тайёргарликнинг муҳим жиҳатлари бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Қайд этиш жоизки, тадбиркорликка ўқитиш дастурининг Lean Management методикаси илк бор Ямагата университети томонидан Ўзбекистонга олиб кирилмоқда.

Маълумот учун: 1949 йили ташкил этилган Ямагата университети Япониянинг миллий университети бўлиб, жаҳондаги энг яхши 600 университетлар қаторига киради. Ямагата университети 18 мамлакатдаги 48 та университет ва институтлар билан ҳамкорлик қилади. У ерда фаолият юритадиган профессор олимлар АҚШнинг “Силикон водийси”даги нуфузли компаниялар, “Lеnovo”, “Mitsui” каби корпорацияларнинг бошқаруви аъзолари ҳисобланишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг