Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади» – Когонда ўқувчилар ЙТҲга учрагани расман тасдиқланди

«Масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади» – Когонда ўқувчилар ЙТҲга учрагани расман тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Бухоро вилояти Когон туманида содир бўлган ЙТҲда мактаб ўқувчилари жабрланганини расман тасдиқлади.

Вазирликка кўра, ҳодисада тумандаги 5-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб ўқувчилари жабрланган. Улар 2 та автобусда Бухоро шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрига бораётган чоғида автоҳалокатга учраган ҳамда бир ўқувчи воқеа жойида вафот этган.

Жароҳатланган ўқувчилар (ИИВ ЖХД ЙҲХХ маълумотига кўра 25 нафар, -таҳр.) Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Когон туманидаги тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказиляпти.

«Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра, воқеага жавобгар тизим масъулларига нисбатан ўрнатилган тартибда тегишли чоралар қўлланилади», – дейилади вазирлик муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, «Xabar.uz» бир муддат олдин театрга бориш учун йўлга чиққан ўқувчи қизлардан бирининг гувоҳлигини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг