Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда ҳибсга олингани тўғрисида расмий маълумот берилди

Мубашшир Аҳмаднинг Туркияда ҳибсга олингани тўғрисида расмий маълумот берилди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда «Azon Global» ахборот таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан машҳур Алишер Турсуновнинг Туркия Ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мазкур маълумотларни тасдиқлади.

Аниқланишича, 2023 йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1974 йилда туғилган Турсунов Алишер Ахмадович Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган.

«Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ва Бош консулхонаси томонидан ватандошимизга нисбатан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганлигини маълум қиламиз», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг