Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўрта ер денгизи ва қирғоқдаги Анталия: сайёҳларни нималар жалб қиляпти?   

Ўрта ер денгизи ва қирғоқдаги Анталия: сайёҳларни нималар жалб қиляпти?   

Йиллар давомида Туркиянинг энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган Анталия ҳар хил ёшдаги маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортиб келади. Бу ҳар бир сайёҳнинг идеал дам олиш умидларини қондирадиган имкониятлар билан боғлиқ.

Ушбу ҳудуд нафақат ажойиб пляжлари ва юқори хизмат кўрсатиш стандартларини таклиф этади, балки ўзининг маданий мероси билан ҳам кўплаб саёҳатчиларни жалб қилади.

Анталия – Туркиянинг энг хушҳаво ва хушманзара минтақаларидан бири бўлиб, у ерга саёҳат уюштириш учун сабаблар етарлича. Қуйида шундай сабабларнинг асосий 10 тасини санаб ўтамиз.

Ўрта ер денгизи ва ажойиб пляжлар

Анталиянинг машҳур дам олиш шаҳрига айланишида денгиз, қум ва қуёш учлиги муҳим аҳамият касб этади. Денгизи аквариумдек жонли Анталия пляжларига хоҳ оилавий, хоҳ ёлғиз боринг, шаҳар нима учун бундай севимли дам олиш маскани эканлигига шоҳид бўласиз. Анталия табиати ва мусаффо сувларида илгари ҳеч қачон бошдан кечирмаган сокинлик ва осойишталикни ҳис этасиз.

Афсонавий Ликия йўли

Фетҳиедан бошланиб Анталиягача чўзилган Ликия йўлидаги махсус йўллар Онадўлидаги кўплаб қадимий тамаддунларни кузатиш, Анталия тарихига ва бошқа томондан эса шаҳарнинг ҳайратланарли табиий гўзалликларига гувоҳ бўлиш имконини беради.

Қизиқарли ва саргузаштли саёҳатлар

Саргузаштларга бой таътил истовчи сайёҳлар учун ҳам Анталия мукаммал танлов бўлиши мумкин. Анталиянинг турли минтақаларида парапландан рафтингга, «off-road» саёҳатларидан каньон саёҳатларига қадар кўплаб фаолиятлар таътил даврида ўзгача ҳаяжон ва завқ бериши мумкин.

Жуфтликлар учун шоҳона таклифлар

Анталия жуфтликларга романтик таътил ўтказиш учун муҳташам маскан ҳам ҳисобаланади. Бундан ташқари, турмуш ташвишларидан бироз узоқлашиб, умр йўлдош билан мароқли ҳордиқ гаштини суриш имкониятларини ҳам тақдим этади.

Тарихий ва маданий бойлик

Анталия қадимий шаҳарлар кўчаларида ва асрларга тенгдош бинолар соясида сайр қилишни хоҳловчилар учун ҳам ажойиб маскан. Шаҳар ўзининг бой маданияти ва қадимий тамаддунларга мезбонлик қилган узоқ тарихи билан саёҳатчиларни мафтун қиладиган кўплаб вариантларни таклиф этади.

Қулай ва шинам меҳмонхоналар

Ана шундай тарихий, маданий ва табиий гўзалликларга эга бўлган Анталияни жозибали дам олиш масканига айлантирган яна бир хусусият барча имкониятларни қамраб олган меҳмонхона ва турли эҳтиёж ҳамда талабларга жавоб берадиган меҳмонхона ва хостеллардир.

Табиий гўзалликлар

Анталияда унутилмас дам олишни таъминлайдиган яна бир омил - бу кўплаб табиат гўзалликларини кўриш имкониятидир. Ноёб пляжлар, шаршара ва ўрмонлар шаҳар табиий гўзалликларидан фақат бир нечтаси, холос. Бундан ташқари, сув остида кашф қилинадиган мўъжизалар ҳам бисёр.

Апелсин ва апелсин маҳсулотлари

Агар сиз апелсинларни яхши кўрсангиз, демак Туркия апелсинининг тўртдан бирини етиштирадиган Анталия курортларига ташриф буюриш учун яна бир сабабингиз бор. Анталиянинг Финике туманида етиштирилган апелсин дунёда етиштирилган энг мазали апелсинлардан бири ҳисобланади.

Оилалар учун муносиб дам олиш имкониятлари

Анталия ўзининг сайёҳлик жойлари ва болалар учун қулай меҳмонхона имкониятлари туфайли оилалар учун энг кўп афзал кўрилган шаҳарлардан биридир. Меҳмонхоналар, шунингдек, аквапарклар, болалар учун дастурларни ишлаб чиқадиган музейлар ва дунёдаги энг катта туннел аквариумига эга шаҳар болалар учун қизиқарли ва янги нарсаларни ўрганиш учун такрорланмас имкониятларни тақдим этади.

Танлаш эркинлиги

Анталиянинг жозибаси деярли ҳар бир таътил умидларини қондира оладиган имкониятларни таклиф қилишидадир. Белекда Тайгер Вудс каби машҳур голфчиларнинг турнирларда қатнашадиган майдонларида голф ўйнашингиз, 200 дан ортиқ чўмилиш ҳавзаларида чўмилишингиз, Анталиянинг ўзига хос тунги ҳаётида сайр қилишингиз мумкин. Ўрта ер денгизи ошхонасининг энг яхши таомларини татиб кўриш имкониятингиз ҳам бўлади.

Ундай бўлса манзил: Анталия!

Анталияда турли хил дидга эга бўлган барча ёшдаги меҳмонлар жуда кўп тенгсиз имкониятлар мавжудлиги билан ноёб таътилни бошдан кечиришлари мумкин. Бу хусусияти билан Анталия нафақат Туркияда, балки дунёда ёзги таътилни ўтказиш учун энг ранг-баранг шаҳарлардан бири сифатида ажралиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг