Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмайди – Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмайди – Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб турганди, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилди» мазмунидаги хабарларга муносабат билдирди.

Вазирликка кўра, ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган.

Мудофаа доктринасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, эҳтимол тутилган низоларни тинч йўл билан ҳал этиш тамойилларига асосланади», – дейилади вазирликнинг расмий муносабатида.

Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати, ўз ўрнида, асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг