Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олтин захираси февралда 8,1 тоннага кўпайди

Ўзбекистон олтин захираси февралда 8,1 тоннага кўпайди

Ўзбекистон февралда энг кўп олтин сотиб олган давлатлардан бири бўлди.

Жаҳон Олтин Кенгашига кўра, 2023 йилнинг февраль ойида жаҳон марказий банклари 52 тонна олтин сотиб олган. Энг йирик харидларни Хитой ва Туркия амалга оширган — мос равишда 25 тонна ва 22 тонна.

Асосий харидорлар қаторидан ўрин олган Ўзбекистон эса 8,1 тонна олтин сотиб олган. Шунингдек, Сингапур (7 тонна) ва Ҳиндистон (3 тонна) марказий банклари ҳам қимматбаҳо металл харидини амалга оширган.

Февраль ойида ягона сотувчи Қозоғистон бўлди: унинг олтин захираси 13,1 тоннага камайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳам январ ойида ягона сотувчи бўлган ва харидни амалга оширмаган эди. Йил бошида Ўзбекистон хорижга 12 тонна қимматбаҳо металл сотган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг