Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик 3 нафар ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик 3 нафар ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида совриндор бўлди

Жорий йилнинг 5-13 июл кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этган 64-Халқаро математика олимпиадаси (IMO)да 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи бронза медалларини қўлга киритди.

Улар – Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактаби 9-синф ўқувчиси Озодбек Ахтамов, Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Ихтисослаштирилган мактаб 11-синф ўқувчиси Анварбек Рахматов ҳамда Бухоро вилояти Пешку туманидаги 18-мактаб 11-синф ўқувчиси Анварбек Садуллоевлар.

Совриндорлар 2019 йил 3 майдаги Президент Қарорига мувофиқ, 3-ўрин (бронза медал) учун БҲМнинг 200 баравари (66 млн сўм) билан тақдирланадилар. Устозларига эса БҲМнинг 150 баравар (49,5 млн сўм) миқдорида пул мукофотлари берилади.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ёшлар 1997 йилдан бошлаб иштирок эта бошлаган мазкур нуфузли мусобақада ҳозирга қадар 10 та кумуш ва 32 та бронза медаллари қўлга киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг