«Ўзмиллийбанк» АЖ: қадриятларга садоқатлимиз

Миллий либосларимиз ҳар қандай ёшда ҳам хотин-қизларимизга ўзгача кўрк ва жозиба бахш этади. Шу боис табиатнинг бор рангларини ўзида мужассам этган атласу адрас матолари кўрган кўзни қувнатиб, баҳорий кайфият уйғотади.
Ўзмиллийбанк ходимлари ҳафтанинг ҳар жума кунини ана шундай ўзгача кайфият ва тараддуд билан қарши олишмоқда. Бу мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнидан тортиб, ҳар бир амалиёт ҳамда йўналишда фаолият кўрсатаётган ҳамкасбларимизда намоён.
Бинобарин, миллийлик асрий қадриятларимизнинг умрибоқийлигидан дарак. Жамоамиз эса уни давом эттиришда ҳисса қўшаётганидан беҳад мамнун.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter