Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзтемирйўлйўловчи» қўшимча қўйилган қатор маҳаллий қатновлар ҳақида маълумот берди

«Ўзтемирйўлйўловчи» қўшимча қўйилган қатор маҳаллий қатновлар ҳақида маълумот берди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қатор йўналишларда қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилмоқда.

Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабар берди.

Жумладан:

  • 3 июн кунидан бошлаб 129/130-сонли «Андижон-Термиз-Андижон» йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд ҳаракат жадвали қуйидагича:

129-сонли «Андижон-Термиз» йўналиши ҳафтанинг ҳар душанба кунлари – Андижон 16:24-Термиз 12:55;

130-сонли «Термиз-Андижон» йўналиши ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари – Термиз 15:25-Андижон 13:49.

  • 93/94-сонли «Тошкент-Андижон-Тошкент» йўналишида қўшимча йўловчи поездлар амалдаги жадвали асосида ҳаракатланади:

94-сонли «Тошкент-Андижон» йўналиши – Тошкент 06:07-Андижон 13:17;

93-сонли «Андижон-Тошкент» йўналиши – Андижон 16:51-Тошкент 23:49.

  • 6 июн кунидан бошлаб 127/128-сонли «Андижон-Қўнғирот-Андижон» йўналишида қўшимча йўловчи поезд ҳаракати қуйидаги жадвал бўйича:

127-сонли «Андижон-Қўнғирот» йўналиши ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари – Андижон 19:42-Қўнғирот 22:37;

128-сонли «Қўнғирот-Андижон» йўналиши ҳафтанинг ҳар шанба кунлари – Қўнғирот 6:45-Андижон 10:28.

Компания, шунингдек, аҳолини қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг