Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги ўрмон ёнғини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашишга тайёрмиз – Мирзиёев

Қозоғистондаги ўрмон ёнғини оқибатларини бартараф этишда кўмаклашишга тайёрмиз – Мирзиёев

Бугун, 12 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон давлати раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Абай вилояти ҳудудида рўй берган ўрмон ёнғини оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан президент Тоқаев ва қардош Қозоғистон халқига чуқур ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган. Шунингдек, табиий офатга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон барча зарур ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини таъкидлаган.

Суҳбат давомида ҳар икки томон ўзаро яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Бундан ташқари савдо, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг