Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қуёш панелларини импорт қилганда божхона тўловини кечиктириб тўлашга рухсат берилди

Қуёш панелларини импорт қилганда божхона тўловини кечиктириб тўлашга рухсат берилди

Ҳукуматнинг жорий йил 8 январдаги 13-сон қарори билан қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга рухсат берилмоқда.

Мазкур импорт қилиш фаолияти билан 3 йилдан ортиқ давр мобайнида шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келган тадбиркорларга эса 6 ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда, божхона тўловларини бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бунда тадбиркорлар томонидан охирги 3 йил давомида тўланган божхона тўловларининг миқдори тўлов муддати узайтириладиган сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорини ташкил этиши лозим.

2024 йил 1 мартдан эса техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи «А», «В», «С» ва «D» тегишли синфи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади.

Қуёш панеллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилади.

Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлигини баҳолаш бўйича синов лабораторияси фаолияти ташкил этилади.

Бундан ташқари импорт қилувчилар томонидан «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» ДУКнинг мувофиқликни баҳолаш органларига қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини сертификатлаштириш учун ариза юбориш имконияти яратилади.

Шунингдек, қарорга кўра, Божхона қўмитаси томонидан:

  • 2024 йил 1 февралгача «Яшил энергия» ахборот тизими тўлиқ функционал режимида ишга туширилади ва Энергетика вазирлигига ўтказилиши таъминланади;
  • «Яшил энергия» ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши ва киритилаётган маълумотларнинг тўғрилиги доимий назорат қилинади. 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг