Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори ишдан олинди

Самарқандда мажбурий меҳнатга йўл қўйган мактаб директори ишдан олинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 12-умумтаълим мактаби раҳбари ўқитувчиларни таътил вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалган эди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, ҳолат туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан ўрганилган ва ўқтувчилар билан ташкил этилган суҳбат жараёнларида айрим ўқитувчилар ўз ташаббусларига кўра, мактаб таъмирида иштирок этганлиги, айримлари эса мактаб директори томонидан меҳнатга жалб этилганлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида мактабда бошқа камчиликлар ҳам аниқланган. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартнома ўз аризасига кўра, бекор қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг