Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzbekistan Airways 20га яқин самолёт ва вертолётларини сотувга қўймоқда

Uzbekistan Airways 20га яқин самолёт ва вертолётларини сотувга қўймоқда

Давактив агентлиги тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, «Uzbekistan Airways» АЖнинг айрим самолётлари тури ва русумини инобатга олиб, лотларга бўлган ҳолда сотиш жараёнларини ташкиллаштириш учун хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилди.

Талабгорлардан тижорат таклифларини жорий йил 29 август куни соат 18:00 га қадар тақдим этишлари сўралмоқда.

Қайд этилишича, Президентнинг 2021 йил 18 мартдаги “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, «Uzbekistan Airways» АЖнинг айрим самолётлари сотилиши белгиланган.

Сотиш жараёни ҳаво кемалари бозорининг тармоқ ва индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги талабларини ҳисобга олган ҳолда энг мақбул хорижий тажрибага мувофиқ ташкил этилади.

Хабарда айтилишича, 18 та ҳаво кемаси ва 1 та симулятор 6 та лотларга бўлинган ҳолда сотувга қўйилади. Шу билан бирга консультантнинг тавсиялари асосида бозор талаблари ва таҳлил натижаларига мувофиқ лотлар таркиби ўзгартирилиши мумкин.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг