Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой миллий уруғчилик уюшмаси делегацияси Ўзбекистонга келади

Хитой миллий уруғчилик уюшмаси делегацияси Ўзбекистонга келади

Фото: Инновация вазирлиги ахборот хизмати

Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Умаров Хитойга ташрифи доирасида Хитой Миллий уруғчилик уюшмаси вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Инновация вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан уюштирилган мазкур учрашув юқори даражада ўтмоқда. Зеро, аҳолиси жиҳатдан дунёдаги энг катта давлат ҳисобланмиш қадим Чин юрти уруғчилик соҳасида ҳам етакчиликни қўлдан бой бермаяпти.

Ўсимлик ва дарахтларнинг тез ҳосилга кирадиган, эрта пишар навлари хитойликлар учун ўта муҳим ҳисобланади. Мазкур уюшма вице президенти ва бош котиби Сие Син Жиангнинг сўзларига кўра, айни вақтда мазкур ташкилот нафақат Хитойда, балки дунёдаги энг йирик уруғчилик марказлардан бири ҳисобланади. Унга аъзо 1500 га яқин уруғчилик соҳасида фаолият олиб борадиган компания, илмий инситут ва ташкилотларнинг бари уюшма билан биргаликда янги навлар етиштириш ва уруғчилик соҳасига янги технологияларни жорий қилиш бўйича изланишларни амалга ошириб келади.

Бахтиёр Умаров Хитой Миллий уруғчилик уюшмаси раҳбариятига Ўзбекистонда уруғчиликнинг бугунги ҳолати ва бу соҳага қаратилаётган эътибор, яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берди. Суҳбат чоғида уюшма вакиллари Ўзбекистон билан мазкур йўналишда ишлашга тайёр эканликларини баён этишди.

Ўз навбатида Хитой томони Ўзбекистонда мавжуд уруғлар, қандай уруғларни Хитойга олиб келиш мумкинлиги, биздаги уруғларнинг ҳосилдорлиги ва навлари билан қизиқди. Тез орада Хитой миллий уруғчилик уюшмаси илмий-тадқиқот институтлари, бизнес компаниялари ҳамда бир қатор ташкилотларнинг вакилларидан ташкил топган махсус делегация билан Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди. Мазкур делегация Ўзбекистон уруғчилик соҳасини ўрганиб чиққанидан сўнг, икки давлат ташкилотлари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг