Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойдан Ўзбекистонга биринчи автомобиль ортилган юк поезди йўлга чиқди

Хитойдан Ўзбекистонга биринчи автомобиль ортилган юк поезди йўлга чиқди

Жорий йилнинг 30 август куни Хитойдан янги қурилган темир йўл орқали Ўзбекистонга 261 та автомобиль ортилган поезд йўлга чиқди. Бу ҳақда «Жэнмин жибао» газетаси ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, автомобиль ортилган поезд Хитойнинг Лючжоу автомобиль логистика базасидан Тошкентга келади. Бу Хитой-Марказий Осиё темир йўлида юк ташиш учун янги темир йўл йўналишининг очилишига бағишланди.

Лючжоу автомобиль қисмларини ишлаб чиқариш ва бутловчи қисмларни экспорт қилишда Хитойнинг асосий заводи ҳисобланади. Ушбу завод йилига 2,5 миллиондан ортиқ автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга.

Қайд этилишича, Наннинг шаҳридаги Хитой темир йўллари бошқармаси юк ташишни ташкил қилишни оптималлаштириб, Хитой-Европа ва Хитой-Марказий Осиё юк ташиш доирасида 5та асосий трансчегаравий каналларни очган: Наннинг-Москва, Наннинг-Олмаота, Лючжоу-Москва, Лючжоу-Олмаота ва Наннинг-Тошкент.

Ушбу темир йўллар орқали Гуанси-Чжуан автоном вилояти автомобиллар, оғир техника, озиқ-овқат ва бошқа товарлар экспорт қилади. «Лючжоу-Тошкент» поездининг муваффақиятли ишга туширилиши Гуансидан Европа ва Марказий Осиёга йўналишлар сони олтитага етганини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг