Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўлдаги қоидабузарлик бўйича қайта мурожаат қилишда давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

Йўлдаги қоидабузарлик бўйича қайта мурожаат қилишда давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича ИИВ ЖХД ЙҲХХга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Мазкур хизмат йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ИИВ ЖХД ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда ИИВ ЖХД ЙҲХХга йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юборилган қарор ва хабарномалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар анъанавий тарзда (оғзаки ёки ёзма) мурожаат қилиши мумкинлиги ҳам белгилаб қўйилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг