Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокорлар: Ҳар куни ювиниш хавфли

Шифокорлар: Ҳар куни ювиниш хавфли

Фото: «SM News»

Дерматологлар ҳар куни душ қабул қилмасликни маслаҳат бермоқда. Негаки бу саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дейилади «Рамблер» хабарида.

Сув терининг табиий ҳимоясини ювиб ташлашга қодир. Агар сув иссиқ бўлса, терини қуритиб юбориши ва кичик ёриқларни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, ўта иссиқ душ қабули юрак хуружи хавфини 5 бараварга оширади.

Ювиниш воситалари ҳам терига салбий таъсир кўрсатади: фойдали бактерияларни  ҳалок қилади. Бу инфекциялар ривожланишига олиб келиши мумкин.

Борди-ю, ҳар куни душ қабул қилмасликнинг иложи бўлмаса, дерматологлар 15 дақиқадан ортиқ чўчилмасликни тавсия этишади. Бунда терининг табиий ҳимояси сақлаб қолинади.

Тана тозалигини сақлаш учун, яхшиси, кийим-кечакларни тез-тез алмаштириб туриш лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг