Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2019 йилда Мирзиёев ва Эрдўғон учрашади

2019 йилда Мирзиёев ва Эрдўғон учрашади

2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия президентлари учрашади. Ўзбекистон ва Туркия президентлари раислигида икки мамлакат стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи мажлиси ўтказилади.

ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, 29 декабрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия элчиси Аҳмет Башар Шен билан ушбу мажлисга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилган.

Шунингдек, турли даражаларда бўлажак бошқа икки томонлама учрашувлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг