Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда 50 мингдан зиёд иш ўрни яратиш белгиланди

Андижонда 50 мингдан зиёд иш ўрни яратиш белгиланди

Фото: President.uz

Андижонда 50 мингдан зиёд иш ўрни яратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Улуғнор туманида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган.

«Вилоятда жорий йилда 25 мингта иш ўрни яратиш назарда тутилгани бизни мутлақо қониқтирмайди. Чунки ишсизлар сони бундан юқори.

Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари инвестиция ва технология олиб келиб, саноат ва хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этишга, шу орқали одамларни иш билан таъминлашга кўмак бериши керак» деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари ташрифи арафасида махсус Ишчи гуруҳ томонидан мавжуд имкониятларни кенг сафарбар қилиш ҳисобига 51 мингдан зиёд иш ўрни яратиш бўйича режа ишлаб чиқилгани қайд этилди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг