Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ қўшинини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича музокара давом этяпти

АҚШ қўшинини Ўзбекистонга жойлаштириш бўйича музокара давом этяпти

Америка ҳукумати 31 августгача Афғонистондан барча ҳарбийларни олиб чиқиб кетишга ваъда бергандан бери АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари «Толибон»га қарши ўт очишга ботина олмаяпти.

Чунки айни пайтда Кобулда уларнинг аскарлари бор бўлиб, мамлакатни тарк этишга тайёрланишмоқда. Шунинг учун АҚШга ҳозир қўшимча ёрдам кучи юбориш учун ҳарбий база керак бўляпти.

Ўзбек ҳукуматининг Air Force Magazine журналига маълум қилишича, ҳозирги кунда АҚШ қўшинини Ўзбекистонга жойлаштириш масаласи бўйича музокаралар ҳамон давом этяпти. Бунинг учун Қарши-Хонобод ҳарбий базаси танланиши мумкин.

2021 йил 1 июль куни айнан шу масалани муҳокама қилиш учун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШга сафар қилиб, Пентагон маъмурияти билан шу ва бошқа масалаларда музокаралар ўтказган эди.

Қарши-Хонобод ҳарбий базасида 2005 йилгача АҚШ қўшинлари бор эди. 2005 йилдаги Андижон воқеаларидан кейин Американинг барча аскарлари мамлакатни тарк этган. Шундан бери у ерда Ўзбекистоннинг ҳарбий ҳаво кучлари машғулот ўтаб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг