Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Фото: «Gazeta.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг янги ўринбосари тайинланди.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида ишлаб келган Қаҳрамон Анваржонович Йўлдошев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

Қаҳрамон Йўлдошев 1972 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2007 йили Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. Телекоммуникациялар корхоналарида турли вазифаларда фаолият олиб борган. 2010 йилдан «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари, кейинчалик бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги фармонига мувофиқ, Аҳмедхўжаев Азим Исроилович Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг