Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун Шавкат Мирзиёев Намангандаги халқаро форумда қатнашади

Бугун Шавкат Мирзиёев Намангандаги халқаро форумда қатнашади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 17 сентябр куни Наманган шаҳрида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форуми ўз ишини бошлайди. Унинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Форум доирасида давлатимиз раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Жаҳон банки глобал директори Луис Фелипе Лопес-Калва билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг