Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин буйруқ берди: КХДР Корея Республикаси билан ярашмоқчи

Ким Чен Ин буйруқ берди: КХДР Корея Республикаси билан ярашмоқчи

КХДР етакчиси Ким Чен Ин.

Фото: «REUTERS»

КХДР етакчиси Ким Чен Ин (аслида унинг исми Ким Жонг Ун деб ўқилади, бироқ ўзбекчага рус тили орқали Ким Чен Ин деб ўқиш кириб қолган ва кўпчилик уни шу ном билан танийди) мамлакат халқига йўллаган мурожаатида Корея Республикаси билан муносабатларни яхшилаш учун барча зарур шароитларни яратишга буюрди. Бу ҳақда 7 январ куни Корея марказий телеграф агентлигига таянган ҳолда ТАСС хабар қилди.

«Ўтган гапларни, хусусан, Сеул билан салбий муносабатларни қўзғашга ҳожат йўқ. бунинг ўрнига Шимол ва Жануб алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилиш лозим», дейилади материалларда.

Корея марказий телеграф агентлиги таъкидлаганидек, корейс халқининг Корея ярим оролидаги кескинликни тўхтатиш учун бирлашишга бўлган саъй-ҳаракатлари бошлаш вақти келди. «Бу ерда гап нафақат икки Корея мамлакати муносабатларини нормаллаштириш, балки миллат, унинг ихтиёрий бирлашуви ҳақида ҳам бормоқда», деди агентлик.

Корея Республикаси ва КХДР 3 январ куни биргаликда чегарада Панмунжом қишлоғида махсус алоқа линиясини қайта тиклади. 5 январ куни Корея бирлашуви бўйича вазирлиги Пхенян ҳамда Сеулнинг 2015 йил декабр ойидан буён биринчи марта олий даражадаги музокараларни ўтказиш таклифини қабул қилганини эълон қилди.

Музокаралар 9 январ куни чегара яқинидаги Панмунжон қишлоғида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шимолий кореялик спортчиларнинг Жанубий Кореянинг Пёнчанг шаҳрида бўлиб ўтадиган Қишки олимпия ўйинларидаги иштироки музокараларнинг асосий мавзуси бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг