Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким Чен Ин ҳақида ажабтовур фактлар

Ким Чен Ин ҳақида ажабтовур фактлар

Ким Чен Ин рафиқаси Ли Сол Чжу билан

Фото: Правда.Ру

Шимолий Корея раҳбарининг шахсий ҳаёти ҳақида кўп нарсалар маълум эмас. Бу ҳақида деярли гапирилмайди. Аммо шундай мулоҳазалар борки, улар «ёпиқ мамлакат» раҳбарига нисбатан қизиқиш уйғотади.

  1. Унинг туғилган вақти маълум эмас.

    Ким Чен Ин 1982 ёхуд 1983 йилда туғилган. Ҳатто 1984 йили туғилган деган тахминлар ҳам бор. У ҳар доим катта ёшли бўлиб кўринишга ҳаракат қилади, шунинг учун расмий туғилган йили 1982 йил деб берилган. Аммо Жанубий Корея разведкаси уни 1984 йилда туғилган деб ҳисоблайди. Нима бўлганда ҳам у жаҳоннинг энг ёш етакчиларидандир. 

  2. Унинг болалиги сирли кечган.


    Бўлажак раҳбар ёшлигидаги суратларини босиб чиқаришларини истамайди. Гарчи 2014 йили КХДР ҳарбий ҳаво кучлари куни муносабати билан телевизорда бир нечта сурати намойиш қилинган бўлса-да, уларнинг ҳақиқийлигига шубҳа билан қаралади.

  3. У қизлардан маҳаллий поп гуруҳини тузган.


    Шимолий Кореяда ҳам поп мусиқа бор, аммо у биз билган поп йўналишларига ўхшамайди. Унда узун сочли ижрочилар эмас, қўшиқларида Шимолий Корея аҳолисининг нақадар яхши яшаётганини улуғловчи гуруҳ бўлади. Ким Чен Иннинг ўзи шахсан «Моранбонг» поп қизлар гуруҳини тузган.

  4. У бир нечта номга эга.


    Ким Чен Инни «Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари, партия, армия ва халқнинг раҳнамоси» деб аташади. Уни яна янги юлдуз, ажойиб ўртоқ, даҳолар орасидаги даҳо ва КХДР маршали ҳам дейишади. Бундан ташқари бу одам Малайзиядаги HELP хусусий университетнинг иқтисод доктори илмий даражасига эга.

  5. У бошқа исм билан Швейцарияда таълим олган.


    Унинг 1998 — 2000-йилларда Пак Ин номи билан Бернда таълим олгани айтилади. Ким Чен Ин элчихона ходимининг ўғли сифатида рўйхатдан ўтган. Ҳамсабоқларининг эслашича, у ёшлигида ажойиб йигитча бўлган, сиёсатга эмас, спортга кўпроқ меҳр қўйган.

  6. У баскетбол ишқибози ва Деннис Родменнинг дўстидир.


    Ким Чен Ин баскетболни яхши кўради. Ҳатто 2013 йилда у Деннис Родман билан ўз шахсий оролида учрашган эди. Икки хил дунёқарашга эга бўлишига қарамай, улар дўстлашиб кетишди. Деннис у ҳақида «Балки у телбадир, аммо мен буни сезмадим» деган эди.

  7. У барча расмларга жилмайган ҳолда тушади.

    Ҳаммаси пухта ўйланган: у халқ учун бахтиёрлик тимсолидир.

  8. Унинг соч кузатиш усули хипстерларни эслатади.


    Аммо ҳақиқий хипстерларникидан бироз бошқача.

  9. Агар у озғин бўлганида...


    Ким Чен Иннинг «ориқ» вариантида унинг ҳақиқий қиёфасига қараганда жаҳлдорроқ ва жиддий йигитни кўриш мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг