Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўксаройда Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (видео)

Кўксаройда Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келгани ҳақида хабар қилгандик.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Кўксаройда Россия Федерацияси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Президент матбуот хизматининг «Фейсбук»даги расмий саҳифасида трансляция қилинди.

Кутиб олиш маросимидан сўнг, дастлаб тор доирадаги, кейин кенг доирадаги учрашувлар ўтказилади. Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг