Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлисида илм-фан, иқтисодиёт ва хавфсизлик келишувлари имзоланди

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари мажлисида илм-фан, иқтисодиёт ва хавфсизлик келишувлари имзоланди

© РИА Новости

МДҲ илм-фан, рақамли иқтисодиёт, инновация, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва молия соҳаларида ҳамкорликни кучайтиради.

Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Кеча бўлиб ўтган мазкур мажлисда қатор ҳужжатлар имзоланди, жумладан, қуйидагилар:

2026–2035 йилларга мўлжалланган стратегия ва ҳамкорлик қарорлари:

  • МДҲ илмий-технологик ривожланиш стратегияси
  • Ўрмон хўжалиги ва ўрмон саноати соҳасида ҳамкорлик йўналишлари
  • Асосий мультимодал транспорт йўлакларини рақамлаштириш стратегияси
  • Ахборот жамияти ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамкорлик стратегияси ҳамда Ҳаракатлар режаси.

Иқтисодий ва инновацион ҳамкорлик:

  • 2030 йилгача Иқтисодий тараққиёт стратегиясининг иккинчи босқичи (2026–2030);
  • Давлатлараро дастури доирасида субконтрактация, ваколатлар ва илғор тажриба марказлари тўғрисидаги низомлар.

Ижтимоий ва соғлиқни сақлаш соҳаси:

  • 2026 йил — МДҲда Соғлиқни сақлаш йилига тайёргарлик ва ўтказиш чора-тадбирлари;
  • Касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, яшур профилактикаси, парранда гриппи ва Ньюкасл касаллигига қарши қўшма ҳаракатлар мажмуи;
  • 2026–2030 йилларда маҳаллий можароларда иштирок этган уруш фахрийлари ва оила аъзоларининг турмуш сифатини ошириш дастури;
  • Афғонистон урушида бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларни қидириш ва қайта кўмиш тадбирлари (2025–2029).

Хавфсизлик ва мудофаа соҳаси:

  • МДҲ давлатларининг ҳаводан муҳофаза қилиш бирлашган тизимини яратиш ва ривожлантиришга оид молиялаштириш қарорлари.

Энергетика ва саноат ҳамкорлиги:

  • Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш доимий дастурининг иккинчи босқичи (2026–2030);
  • Қурилиш фаолиятида нархларни шакллантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси;
  • Чигиртка зарар етказувчилар ривожланишининг олдини олиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим.

Молия ва ташкилий масалалар:

  • 2024 йил бюджети ижроси, 2025–2026 йилларга молиявий таъминлаш масалалари;
  • 2026 йил учун ягона бюджет ҳамда улуш бадаллари миқдорларини ўзгартириш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг