Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 29 июн куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий қутлаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўз навбатида Халқ Маслаҳати Раиси Ўзбекистон етакчисига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

Томонлар стратегик шерикликнинг бугунги ҳолатини юксак баҳоладилар. Барча даражаларда яқин ва самарали алоқалар давом эттирилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор суръатда ўсмоқда, саноат, энергетика, транспорт ва бошқа устувор тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. «Шовот-Тошовуз» савдо зонаси унумли фаолият юритмоқда.

Ҳудудлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алмашинувлар кенгаймоқда. Яқинда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларининг якунлари юксак баҳоланди.

Шунингдек, 2026 йил октябр ойида Туркманистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш доирасида минтақавий кун тартибини мувофиқлаштириш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг