Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мянма президенти истеъфога чиқди

Мянма президенти истеъфога чиқди

Мянма (Бирма) президенти Тхин Чжо

Фото: «Wilsoncenter.org»

Мянма (Бирма) президенти Тхин Чжо истеъфога чиқишини эълон қилди. У «Facebook»даги саҳифасида ўз хоҳиши билан ундан лавозимни олишларини сўраганини маълум қилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

71 ёшли президент 2016 йилнинг март ойида раҳбарликка келган эди.

Янги президент етти иш куни давомида сайланиши маълум қилинган. Баъзи оммавий ахборот воситалари истеъфони Чжонинг соғлигининг ёмонлашгани билан изоҳлаган, аммо ҳукумат буни тасдиқламаган.

Тхин Чжо охирги эллик йил давомида, 1963 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг, мамлакатни бошқарган илк ҳарбий бўлмаган президент саналади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг