Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оила кодекси: эр-хотинни яраштириш бўйича янги нормалар

Оила кодекси: эр-хотинни яраштириш бўйича янги нормалар

Янги нормалар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган.

Фото: «Open.az»

2017 йил 20 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди. Шундан келиб чиқиб, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Меҳнат кодексига, Уй-жой кодексига, шунингдек, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими номларига тегишли бўлган ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси тегишли нормалар билан тўлдирилмоқда. Улар никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган. Жумладан, ушбу қўшимчаларга мувофиқ суд (Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари) эр-хотинга ярашиш учун (ариза топширилган кундан бошлаб) муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Вояга етмаган болаларнинг, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз ва муҳтож ота-оналарнинг моддий таъминотига салбий таъсир кўрсатилишига ва қарздорнинг алимент мажбуриятлари бўйича тўлов қобилиятининг ёмонлашувига йўл қўймаслик мақсадида Жиноят кодексидан жарима тарзидаги санкция чиқариб ташланмоқда. Бундан ташқари, алиментлар тўланишини таъминлаш мақсадида Жиноят кодекси шахс моддий зарарни қоплаган тақдирда, уни жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда.

Оила кодексига қўшилган нормага мувофиқ вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан, кўчмас ёки кўчар мулк тарзида ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг