Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек-қозоқ товар айланмаси $10 млрд.га етказилади

Ўзбек-қозоқ товар айланмаси $10 млрд.га етказилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги умумий товар айланмаси 10 миллиард долларга етказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги музокараларда айтиб ўтди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлиб турибди. Икки давлат президентлари тор доирадаги учрашувларни ўтказишди.

Шунингдек, бугун олий даражадаги музокараларда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодиёт ва транспорт-логистика соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш иқтиқболлари муҳокама қилиниши, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг